Австралияда 16 ёшгача бўлган ўсмирларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

15:09 10 Декабрь 2025 Дунё
890 0

Фото: AP

Австралия 16 ёшга тўлмаган ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни қонун даражасида таъқиқлади. Бу ҳақда «Reuters» нашри хабар берди.

Янги қоидаларга кўра, платформалар маъмурияти австралиялик ўсмирларнинг барча аккаунтларини ўчириб ташлаши, шунингдек улар янги аккаунт очмаслигини назорат қилиши шарт. Ушбу талабларни бажармаслик 33 миллион долларгача жарима билан жазоланиши мумкин.

Чекловлар дунёдаги энг йирик 10 та платформа, жумладан, Twitch, TikTok ва Youtubeʼга таъсир қилади. Келажакда ушбу рўйхат қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Маълумот учун, Австралия бундай чекловларни жорий этган дунёдаги биринчи давлатга айланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?