Аштархонийлар даври тарихчиси ҳақида контентлар тайёрланади
Ўзбекистон илмий ва маданий меросининг етук вакилларидан бири бўлган Муҳаммад Вафо Карминагий ХVIII асрнинг машҳур тарихнавис олимларидан саналади. Унинг Аштархонийлар даври тарихини ёритувчи асарлари нафақат ўша давр воқеаларини ойдинлаштиришга хизмат қилади. Унинг “Туҳфаи хоний” номли машҳур асари бўлиб, у манғитлар сулоласи асосчиси Муҳаммад Раҳим топшириғига биноан тайёрлаган.
Шу мақсадда йўлга қўйилиши режалаштирилган “Муҳаммад Вафо Карминагий” медиалойиҳаси тарихий манбаларни илмий асосда тадқиқ этиш, кенг жамоатчиликка тақдим этиш ҳамда ёш авлодга бой маданий меросимизни етказиш йўлида муҳим аҳамият касб этади. Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати хабарига кўра, лойиҳа доирасида Карминагийнинг илмий ишлари ўрганилиб, у ҳақидаги маълумотлар кенг оммага етказилади. Шу билан бирга, тадқиқот натижалари асосида илмий ишланмалар тайёрланади ва музей экспозицияларига контентлар ишлаб чиқилади.
Лойиҳа тарихий меросни рақамлаштириш, илмий мақолалар чоп этиш, мультимедиа материаллари яратиш каби йўналишларни ўз ичига олади. Бу эса Муҳаммад Вафо Карминагийнинг илмий фаолиятини чуқурроқ ўрганиш ва келажак авлодга етказишда катта аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг