“Artel” тоза ичимлик суви муаммосидан қийналаётган Ўртақишлоқ аҳолисига артизан қудуғи қазиб берди
БМТнинг маълумотига кўра, дунё аҳолисининг қарийб 40 фоизи яшайдиган жойда тоза ичимлик суви етишмайди. Афсуски, бу муаммо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмаган, мамлакатимизда ҳам тоза ичимлик суви муаммо бўлган, яшаш шароити оғир чекка ҳудудлар бор. Бу ҳудудларда яшаётган аҳолига кунлик сув эҳтиёжини қондириш осон эмас.
“Artel” компанияси сув муаммосидан азият чекаётган ҳудудлардан бирига тоза ичимлик суви етказиб беришдек савобли ишга қўл урди.
Компания раҳбариятига Жиззах вилояти Зомин туманидаги Чорвадор ҚФЙга қарашли Ўртақишлоқ аҳолисининг қилган мурожаати эътибордан четда қолмади. Узоқ йиллардан ичимлик сувини олис масофадан ташиб ичадиган сувга узоқ навбатда туриб олиб келадиган қишлоқ аҳолиси компанияга ёрдам сўради.

Қишлоқ аҳолининг асосий даромади чорва моллари ҳисобланади. Сув танқислиги, унинг яроқсизлиги сабаб чорва молларида ҳам касалликлар кўпайгани аҳоли турмуш даражасига сезиларли зарар етказган. Шу каби сабаблар туфайли ўртақишлоқликлар узоқ йиллар давомида турли идора ва ташкилотларга мазкур масалани ҳал этишни сўраб мурожаатлар қилган. Ҳатто уларнинг чиқишлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга ҳам сабаб бўлган.

“Artel” компанияси раҳбарияти мазкур ҳолатни ўрганиб Ўртақишлоқ аҳолиси учун артизан қудуғини қазиб берди. Яъни қисқа муддатда жами қиймати 300 миллион сўм маблағ эвазига 200 метр чуқурдан ичишга яроқли сув чиқариб берилди. Ушбу артизан қудуғи аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўла қондиради.
«Авваллари фарзандларимиз узоқ масофадан эшак-араваларда сув таширди. Эрталаб борсангиз, кечга томон навбатингиз келади. Ахир сувсиз яшаб бўлмаса, одам ҳам, тириклик, экин, чорва ҳам сув билан бўлади. Энди бундай муаммолар бўлмайди, чунки сув келди, бу ишга бош-қош бўлган “Artel” компаниясига раҳмат. Улар нафақат бизни, чорва, экинларимизни ҳам ўйлашди ва катта ҳовуз ҳам қуриб беришди. Ҳовузда ўрдакларимни ҳам боқяпман», дейди ўртақишлоқлик Ҳалима опа Маматқулова.


Artel компанияси мутасаддиларининг таъкидлашича, компания раҳбарияти бу каби хайрли ишларни доимий амалга ошириш истагида.
Ҳамкорлик ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг