Арманистоннинг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномадан чиқиши рад этилди
Иллюстратив фото
Арманистон Бош штаби раҳбари Эдвард Асрян республиканинг Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома (КХТШ) чиқишини рад этди.
Матбуот анжумани давомида журналистлар Бош штаб раҳбарига мамлакатнинг ушбу шартномадан чиқиши оқибатлари ҳақида савол беришди.
“Биз ҳали КХТШни тарк этганимиз йўқ, саволингизнинг давоми сирни ўз ичига олади”, деди генерал ўз жавобида. Унинг қўшимча қилишича, Арманистонга Россия қуролларини етказиб берилиши давом этиши масаласи ҳам давлат сири ҳисобланади.
Шу йилнинг 28 февраль куни Арманистон бош вазири Николь Пашинян республика КХТШга аъзолигини музлатиб қўяётганини маълум қилди.
“Бизнинг фикримизча, Арманистонга нисбатан Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома, айниқса, 2021-2022 йилларда амалга оширилмади ва бу бизнинг эътиборимиз четида қолиши мумкин эмас. Биз бу келишувдаги иштирокимизни музлатиб қўйдик. Кўрамиз, кейин нима бўлади”, — деган эди ўшанда Бош вазир бу қарорга изоҳ бериб.
Арманистон бош вазири Николь Пашинян 2023 йилнинг 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтган КХТШ саммитида иштирок этишдан бош тортди.
Аввалроқ, Арманистон парламентида ҳам мамлакатнинг КХТШдан чиқиши рад этилганди. Республика Миллий Ассамблеяси спикери Ален Симоняннинг айтишича, ҳозирча ташкилотга аъзоликни тўхтатиб туриш бўйича якуний қарор йўқ.
КХТШга олтита давлат — Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг