Арманистон Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномадаги иштирокини музлатиб қўйди
Архив сурат
Арманистон Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома (КХТШ)даги иштирокини музлатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат Бош вазири Никол Пашинян маълум қилди.
“Бизнинг фикримизча, Арманистонга нисбатан Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома, айниқса, 2021-2022 йилларда амалга оширилмади ва бу бизнинг эътиборимиз четида қолиши мумкин эмас. Биз бу келишувдаги иштирокимизни музлатиб қўйдик. Кўрамиз, кейин нима бўлади”, — деди у.
Бунгача Ереван бир неча бор КХТШ ва Москвани ўз мажбуриятларини бажармаганликда айблаган эди.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян 2023 йилнинг 23 ноябрь куни Минскда бўлиб ўтган КХТШ саммитида иштирок этишдан бош тортди.
КХТШга олтита давлат — Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон аъзо.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг