Араб ва мусулмон давлатларининг Ғазо бўйича расмий позициялари заиф — ҲАМАС
Фото: ТАСС
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Сиёсий бюроси аъзоси Усама Ҳамдан араб ва мусулмон давлатларининг Ғазо секторидаги вазият бўйича расмий позицияларини заиф, деб атади.
“Араб ва мусулмон давлатларининг расмий позициялари заиф, улар Ғазода ишғол (Исроил - таҳр.) келтириб чиқараётган қирғинлар кўламига етиб бормаяпти”, деди араб телеканаллари орқали чиқиш қилган Ҳамдан.
Бунгача АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяхуни тинч аҳолини хавфли ҳудудлардан олиб чиқиш учун гуманитар сулҳ ташкил этишга ундагани ҳақида хабар бергандик. Исроил ҳукумати раҳбари эса бу таклифни рад этди.
“Биз ғалаба қозонмагунимизча тўхтамаймиз”, деди Нетаньяху.
Ғазо секторидаги қарама-қаршилик шу йилнинг 7 октябрь куни бошланди. Шу куни эрталаб ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақса тўфони” деб номланган ҳарбий операция бошлади ва ҳаводан зарбалар берди. Минглаб жангарилар яҳудийлар давлати ҳудудига бостириб кириб, ўнлаб ҳарбий техника ва юздан ортиқ инсонни гаровга олди.
Шундан сўнг Исроил Бош вазири Бинямин Нетаньяху мамлакат уруш ҳолатида эканлигини эълон қилди. Мамлакат мудофаа кучларининг жавоб операцияси “Темир қиличлар” деб аталди ва унинг мақсадларидан бири ҲАМАСни йўқ қилиш ҳисобланади.
2023 йил 28 октябрда Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни бошлади. Яқин Шарқда навбатдаги эскалация бошланганидан бери Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг умумий сони 9227 нафарга етди.
Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали Фаластин анклавининг соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб берди.
Расмий идора маълумотларига кўра, қурбонлар орасида 3826 нафар бола ва 2405 нафар аёл бор. Яна камида 23 516 киши тан жароҳати олган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг