АҚШ Эроннинг ядровий объектларига зарба берди

11:43 22 Июнь 2025 Дунё
246 0

Фото: Оқ уй

АҚШ Эроннинг асосий ядровий объектлари «бутунлай йўқ қилди». Бу ҳақда президент Дональд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди.

«Биз зарбаларни муваффақиятли якунладик. Бомбаларнинг тўлиқ юкламаси асосий нишон — Фордога ташланди. Барча самолётлар Эрон ҳаво ҳудудидан ташқарида, энди хавфсиз тарзда ортга қайтмоқда», деб ёзган Трамп.

Шунингдек у «бундай ишни дунёдаги бошқа ҳеч бир ҳарбий куч бажара олмасди», дея таъкидлаган.

ОАВга кўра, Эрондаги учта ядровий объект, жумладан, Исроил шу вақтгача зарба бера олмай келаётган Фордо, шунингдек, Натанз ва Исфаҳон жуда муваффақиятли ҳужумга учраган.

Fox News нашрининг ёзишича, АҚШ Эроннинг Фордо ядровий объектига B-2 Spirit бомбардимончилари билан 6 та бункер тешувчи бомба ташлаган. Бундан ташқари, яна икки ядровий объектга 640 км узоқликдаги сувости кемаларидан 30 та Tomahawk ракетаси учирилган.

Шундан сўнг, Эрон Исроил шимоли ва марказий ҳудудларига 40 га яқин ракеталар учириш орқали АҚШ ҳужумларига жавоб қайтарди. Таъкидланишича, ракеталарнинг 10 таси нишонга етиб боргани айтилмоқда. Исроил оммавий ахборот воситаларига кўра, зарбалар Ҳайфа, Нес-Циона, Ришон-ле-Цион ва Тел-Авив шаҳарларига йўналтирилган. Исроил бўйлаб ҳаво тревогаси кўтарилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер