АҚШ 2023 йилги турли миллат вакиллари учун иммиграцион визалар (Грин карта) дастурининг эрта тугаганини маълум қилди

АҚШ Давлат департаменти 2023 йилга мўлжалланган “Турли миллат вакиллари учун визалар” (грин карта) дастури бўйича мавжуд бўлган барча 55 000 та визани бериб бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг АҚШдаги элчихонаси маълум қилди.
Ҳар йили Давлат департаментига тахминан 55 000 та виза беришга қонуний рухсат этилади. 55 000 та визанинг барчаси берилгач, ушбу дастур нафақат Ўзбекистонда, балки барча мамлакатларда ўша йил учун якунланган ҳисобланади.
“Турли миллатлар учун визалар” (грин карта) дастурига навбатдаги аризалар қабул қилиш шу йил октябр ойи бошида очилади ва биз ариза топшириш ҳуқуқига эга бўлган барчани унда иштирок этишга таклиф этамиз. Бу йил танлаб олинмаганлар яна дастурга ариза топширишлари мумкин. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси навбатдаги “Турли миллат вакиллари учун визалар” (грин карта) дастури ҳақида қўшимча маълумот бўлиши заҳоти оммага эълон қилади.
"АҚШ элчихонаси грин карта бўйича виза интервюси бекор қилинган аризачиларни тегишли равишда хабардор қилди. Биз танлаб олинган кишиларнинг 2023 йилги дастур якунлангани сабабли виза ололмаганидан ҳафсаласи пир бўлишини тўғри тушунамиз. Биз иммиграция даражаси паст бўлган мамлакатлардан Америка Қўшма Штатларига келувчи шахсларнинг саёҳатини осонлаштиришга интиламиз. Шунингдек, биз хилма-хиллик ҳамжамиятимизга олиб келадиган муҳим ҳисса экани ҳамда АҚШ иқтисодиётига таъсирини эътироф этамиз", дейилади АҚШ элчихонаси расмий баёнотида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг