Apple 2025 йилда ўзини ўзи бошқарадиган электромобилни сотувга чиқаради

01:08 25 Ноябрь 2021 Дунё
1076 0

Дунёдаги энг йирик IT-компаниялардан бири бўлган Apple 2025 йилда тўлиқ автоном электромобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйишини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Apple'нинг электромобилларида руль ва педаллар бўлмайди – унинг салони қўлсиз бошқариш учун мўлжалланган. Компания, шунингдек, йўловчилар бир-бирига қарама-қарши ўтириши учун ўриндиқларни ён томонларга жойлаштиришни ҳам кўриб чиқмоқда.

Электромобилнинг марказида iPad'га ўхшаш сенсорли экран бўлади. Бу орқали йўловчи йўналиш буйруқларини амалга ошириши мумкин. Бундан ташқари, компаниянинг бошқа турдаги хизматлари ва қурилмалари автомобилга бирлаштирилади.

Яқин келажакда компания Калифорниядаги синов паркида электромобилни ҳақиқий йўл шароитида синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўзи бошқариладиган автомобиллар бозори жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда. 2020 йилда бундай автомобиллар бозори 21 миллиард долларга баҳоланган эди. Экспертлар 2026 йилга бориб бу кўрсаткич уч баробарга ошишини тахмин қилмоқда. Бу сегментдаги етакчилар Калифорнияда ўзи бошқариладиган таксини ишга туширган Google'нинг Waymo компанияси ва Илон Маскнинг Tesla компанияси ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?