Андижонда «Тозалаш» комплекс тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилди

ИИВ ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятида олиб борилган ҳамкорликдаги «Тозалаш» комплекс тезкор-профилактик тадбирлари давомида товламачилик, гиёҳвандлик воситаларининг муомаласи, ер ресурсларини талон-торож қилиш, ноқонуний диний сабоқ бериш каби ҳолатларга чек қўйилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирлар давомида 106 та жиноий, 596 та маъмурий, жами 702 та ҳолат аниқланган. Шундан 117 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 633 нафар шахсга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган.
Шунингдек, 39 та жиноят фош этилиб, 30 нафар қидирувдаги шахс ушланди. 1123 нафар шахс расмий огоҳлантирилган. Қўлга олинган жиноий гуруҳ ва шахслардан 4,5 килограмм гиёҳвандлик воситалари, 1453 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 24 та ноқонуний қурол, 478 дона тиғли буюмлар олиниб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.
Фирибгарлик
Тезкор тадбир вақтида ўзаро тил бириктириб, 1988 йилда туғилган аёлнинг шахсига доир маълумотларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 5 минг доллар талаб қилган 2006 ва 2002 йилда туғилган икки нафар шахс қўлга олинган. Улар айтилган пулнинг тенг ярмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ноқонуний ер савдоси
Хўжаобод туманида яшовчи шахс 2 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, эвазига 300 минг доллар талаб қилган. У келишилган пулдан 50 минг долларини олган вақтида қўлга тушган.
Оғуфурушлик
«Тозалаш« комплекс тезкор-профилактик тадбирлари давомида 1967 йилда Андижон шаҳрида туғилган шахснинг яшаш уйи ертўласида гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланди. У 2 килограмм 37 грамм марихуана ҳамда 86 дона кучли таъсир этувчи дори воситаларини сотиш мақсадини кўзлаб, сақлаб келаётгани фош этилди.
Ҳужра ташкил этганлик
ИИВ ишчи гуруҳи томонидан 2 нафар шахс 2024 йилнинг август ойидан буён Андижон шаҳридаги хонадонида моддий манфаат эвазига 13 нафар вояга етмаганларга ноқонуний диний сабоқ бериб келаётгани аниқланган.
Мазкур факт билан боғлиқ тадбир Андижон туманида ҳам давом эттирилганида, ушбу туманда яшовчи шахс 1988 йилда туғилган шахс 7 фуқарога ноқонуний диний сабоқ бериб келгани маълум бўлган.
Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг