Андижонда "Мебел комплекси" кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон вилоятида мебелсозликни ривожлантиришни янги сифат босқичига олиб чиқиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Уйғур маҳалласи ҳудудида мебел маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кўргазма-савдо объектлари ва бошқа объектлар "кластер" усулида жойлашган "Мебел комплекси" кичик саноат зонасини (КСЗ) ташкил этиш кўзда тутилган.
КСЗни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш "Алоқа банк" АЖ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Савдо-саноат палатаси ва Андижон вилояти ҳокимлиги "Алоқа" банки билан биргаликда ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда қуйидагиларни ўз ичига олган саноат зонаси концепциясини ишлаб чиқади:
- ишлаб чиқариш цехлари (ангар), кўргазма павилионлари, очиқ ва ёпиқ савдо майдонлари, фурнитура ва бутловчи қисмлар савдо маркази ҳамда логистика марказини яратиш;
- мебел маҳсулотлари учун импорт ўрнини босувчи хомашё, фурнитура ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш;
- рақобатбардош мебел маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун таниқли хорижий брендларни жалб қилиш;
- маҳаллий фурнитура ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчиларининг дилерлик марказларини очиш ва бошқалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг