Андижонда етиштирилаётган голланд атиргуллари МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда

12:52 12 Июнь 2024 Жамият
224 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Голланд атиргуллари дунёга машҳур. Гул дўконларнинг энг қимматбаҳо расталарида туради. Гулчилар меҳр билан парваришлайди, сотувчиларга яхшигина даромад келтиради.

Балиқчи туманидаги «Чинобод нурли замин» агрофирмаси ҳам келгусида ўз хўжалигини атиргул кластерига айлантириш ниятида. Туман ҳокимлиги томонидан 10 гектар ер майдони ажратиб берилди. Энди агрофирма 20 гектар ер майдонига эга.

— Ҳовлимиздаги томорқага, уйимизга яқин даладаги тутзор оралиғига атиргул кўчатларини экиб, даромад топардик, — дейди агрофирма раҳбари Алишер Хўжамов. — 2015 йилда ушбу агрофирмани ташкил этдик. Дастлаб кўчат сотиш билан шуғулланган бўлсак, кейинчалик гул сота бошладик. Ҳозирга келиб япроқлардан тайёрланган шарбат ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйганмиз.

Айни пайтда хўжаликда 80 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланган. Уларнинг самарали меҳнатлари туфайли 500 турдан зиёд атиргуллар маҳаллий шароитга мослаштирилди. Дастлаб ички бозор эҳтиёжи қондирилган бўлса, ҳозирда МДҲ давлатларига бир йилда ўртача 550 минг АҚШ доллари миқдоридаги экспорт фаолияти йўлга қўйилди. Тез орада атиргул шарбатини қадоқлаш, япроқларидан парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?