Андижонда адирликда жойлашган маҳалла илк бор ичимлик суви билан таъминланди
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилояти Марҳамат туманидаги «Янги ҳаёт» МФЙ адирликда жойлашган. Бу эса тоза ичимлик суви таъминотида ўзига хос муаммоларга сабаб бўлаётган эди. Негаки, туманни «оби ҳаёт» билан таъминловчи «Каркидон» сув сақлаш иншооти ҳам ушбу манзилдан 100 метр қуйида жойлашган. Маҳаллада ҳукм суриб келган муаммони бартараф этиш учун қурилиш ишлари амалга оширилди.
— Натижада иккита сув сақлаш иншооти барпо этилди, — дейди «Андижон сув таъминоти» АЖнинг тумандаги филиали ходими Сайдулло Эсонбоев. — Шу билан бир қаторда 13 км. масофага сув қувури тортилди. Ҳозирда ҳар бир хонадоннинг ичига сув жўмраклари ўрнатилди.

Лойиҳанинг фойдаланишга топширилиши шу ерда истиқомат қилувчи аҳоли учун ҳақиқий байрамга айланди. Боиси, уларнинг узоқ йиллик орзулари амалга ошди.
— 45 йилдирки, ушбу маҳаллада истиқомат қиламан, — дейди меҳнат фахрийси Набижон Абдусаматов. — Ортда қолган йиллар давомида ичимлик сувини маълум масофадан ташиб келишга тўғри келди. Амалга оширилган бу хайрли ишларни кўриб, масъулларни дуо қилмоқдамиз.
Бугунги кунда Марҳамат туманидаги аҳолининг сувлашганлик даражаси 85 фоизни ташкил этмоқда. Йил якунига қадар бу кўрсаткич кескин ўзгаради. Зеро, таъминотни яхшилаш борасидаги ишлар туманнинг бошқа манзилларида ҳам давом этяпти.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг