Андижонда 24 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди
Видеодан кадр
Андижон шаҳрида 31 октябрь куни 24 ёшли йигит устига бензин қуйиб, ўзини ёқиб юборди.
Маълум бўлишича, фуқаро Р.Ф. соат тахминан 22:40 ларда устига бензин сепиб, Илғор маҳалласидаги тўйхонада жойлашган «Paynet» шохобчаси ёнида ўзини ёқиб юборган. Йигит устига бензин сепиб, шохобчага киргани, ўзини ёқиб юбориб, воқеа жойида қайтиб чиққани ҳудудда ўрнатилган видеокамералар тушиб қолган.
У танасининг турли қисмидан куйиш жароҳатларини олган ва РШТЁИАМ вилоят филиалига олиб борилган. Фуқарога зарур тиббий муолажалар кўрсатилган.
Бош прокуратура ахборот хизматига кўра, ҳозирда ўз жонига қасд қилиш ҳолатининг сабаби ўрганилмоқда. Шунингдек, терговга қадар текширув давомида фуқаро Р.Ф. олган тан жароҳатлари бўйича суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган қуйидаги видеода йигит онлайн қиморда катта миқдордаги маблағни бой бергани учун ўз жонига қасд қилгани айтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг