Амрулла Солиҳ ўзини Афғонистон Президенти деб эълон қилди
Фото: mift.uz
Амрулла Солиҳ ўзини Афғонистон Президенти вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Худди шу мазмундаги баёнотни у ўзининг «Твиттер»идаги саҳифасига жойлаштирган.
«Афғонистон Ислом Республикаси Конституциясига мувофиқ, президент йўқлигида, қочганида, истеъфога чиққанида ёки вафот этганида, биринчи вице-президент унинг вазифасини бажарувчи бўлади. Мен мамлакатдаман ва қонунга биноан, мен қонуний давлат раҳбари вазифасини бажарувчиман. Бу вазифани бажаришда мамлакатнинг барча раҳбарлари билан маслаҳатлашаман», дейилади унинг баёнотида.
15 августда «Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг бутун ҳудудига назорат ўрнатганини эълон қилди. Унинг вакиллари Кобулдаги давлат телевидениясини ўз қўлига олди ва мурожаат билан чиқиб, фуқароларни тинчликни сақлашга чақирди.
«Толибон» Кобулга кириб келиши билан минг-минглаб маҳаллий аҳоли вакиллари мамлакатни тарк этиш илинжида аэропортга тўпланди. Ҳатто, айрим фуқаролар учиб кетаётган самолёт қанотларига ҳам чиқиб олди. Натижада маълум вақт давомида аэропортда иш тўҳтаб қолди. Аэропорт ҳудудида тартибни сақлаш учун ўқ отар қуроллардан ҳам фойдаланилган.
Германия президенти ушбу воқеаларни Ғарб учун шармандали дея айтиб ўтди.
Олдинроқ, «Толибон» тинч аҳолидан қуролларни тортиб олишни бошлагани ва Афғонистон махсус кучлари тарқатиб юборилгани ҳақида хабар берган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг