Алишер Юсуповнинг рақиби дисквалификация қилинди. Энди у тўғридан тўғри бронза медали учун татамига чиқади

16:06 02 Август 2024 Спорт
292 0

Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алишер Юсупов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди. Мазкур спорт туридаги энг оғиз вазн тоифаси бўйича қатнашаётган Юсупов дзюдочиларимизнинг сўнггиси ҳисобланади.

Маълум қилинишича, Алишер Юсупов ўтиш босқичидан эркин ўтадиган бўлди. Чорак финалда мағлубиятга учраган грузиялик Гурам Тушишвили дисквалификация қилингани боис ҳамюртимиз тўғридан тўғри бронза медали учун курашиш имкониятига эга бўлди.

Медал учун баҳсда Юсуповга япониялик Татсуру Саито ва жанубий кореялик Ким Мин Жонг ўртасидаги баҳсда мағлубиятга учраган спортчи рақиблик қилади.

Аввалроқ, Руслан Абдуллаев ўзининг биринчи Олимпиадасида тушунарсиз қарорлар ортидан турнирни тарк этганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?