Руслан Абдуллаев ҳакамларнинг шубҳали қарорлари ортидан Олимпиадани тарк этди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Руслан Абдуллаев «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Ҳамюртимиз -63,5 кг вазн тоифасидаги канадалик рақиби Уайетт Сэнфордга қарши рингга кўтарилди. Қийин кечган баҳснинг биринчи раундда 3:2, иккинчи раундда 2:3 ва учинчи раундда ҳам 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Гап шундаки, жанг давомида яққол устунликка эга бўлди. Шунга қарамасдан, ҳакамлар шубҳали қарор билан канадалик спортчини кейинги босқичга олиб чиқишди.
Шу тариқа, Руслан Абдуллаев ўзининг биринчи Олимпиадасида тушунарсиз қарорлар ортидан турнирни тарк этди.
Аввалроқ, япониялик яна бир дзюдочи Ирисхон Қурбонбоевани биринчи босқичда турнирдан чиқариб юборганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг