Нетаньяҳу АҚШдан Эроннинг ракета дастурини тўхтатишни талаб қилмоқчи
Биньямин Нетаньяҳу АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашувда Вашингтон Теҳрондан ракета дастурини ривожлантиришни ва Яқин Шарқдаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлашни тўхтатишни талаб қилишига эришмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Нашр таъкидлашича, Исроил уранни бойитишни тўхтатиш ва мавжуд захираларни Эрон ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни ҳам талаб қилмоқда.
WP маълумотига кўра, АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва маъмуриятнинг бошқа вакиллари мазкур талаблар Вашингтоннинг музокара позициясига киритилганини бир неча бор билдирган.
Аввалроқ Эрон расмийлари мамлакат ядровий қурол яратиш ниятида эмаслигини, шунингдек, ташқи сиёсий имкониятлари ёки мудофаа салоҳиятини чеклаш масалалари бўйича музокара олиб бормаслигини таъкидлаган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг