Японлар «қасос» олишда давом этмоқда. Япониялик яна бир дзюдочи ҳамюртимизни биринчи босқичда турнирдан чиқариб юборди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ирисхон Қурбонбоева «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини бошлади.
-78 кг вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Ирисхон Қурбонбоева чорак финал йўлида япониялик Рика Такаяма билан беллашди. Афсуски, баҳс кунчиқар юрт вакилининг ғалабаси билан ниҳоясига етди.
Қайд этиш керакки, япониялик дзюдочи қизлар ҳамюртларимизни, хусусан, Ирисхон Қурбонбоева ва Гулноза Матниязоваларни турнирдан чиқариб юборишди.
Шу тариқа, дзюдочи қизларимиз яккалик беллашувларидаги иштирокларини якунлашди. Энди улар жамоавий баҳсларда қатнашишади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик эшкак эшувчи олимпиада финалига йўл олишда 5 секунд кечга қолиб мағлуб бўлганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг