Алишер Усмонов ҳомийлигидаги жамғарма Тошкентдаги маданий объектларни реконструкция қилишни молиялаштирди

01:46 03 Ноябрь 2021 Жамият
1312 0

Алишер Усмонов ҳомийлигидаги жамғарма Тошкент шаҳридаги бир нечта маданий обидаларни қуриш ва реконструкция қилиш концепцияларини ишлаб чиқиш учун маблағ ажратади.

Маълумотларга кўра, Европа архитектура бюролари билан ҳамкорликда мамлакатимизда маданият муассасаларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Санъат, фан ва спорт» жамғармаси жаҳонга машҳур япон меъмори Тадао Андо муаллифлигидаги Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси лойиҳасининг дизайн концепцияси, князь Н.К. Романовнинг қароргоҳини реконструкция қилиш лойиҳалари, Тошкентдаги Замонавий санъат маркази ва пойтахтдаги «Модернизм 20/21» модернизм архитектурасини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?