Айрим раҳбарларнинг хорижий давлатларга бориб, инвестиция жалб қилиш бўйича ишлари кутилган натижасини бермаётгани қайд этилди

13:17 18 Январь 2024 Сиёсат
670 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Масалан, Фарғона вилояти ҳокими 2022 йилда Япония ва Германияга, 2023 йилда Корея ва Хитойга бориб 1,8 миллиард долларлик 42 та лойиҳа бўйича келишувга эришган.

Лекин, бир йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса-да, 1,5 миллиард долларлик 39 та лойиҳа бўйича ҳали иш бошланмаган.

Шу каби, Сирдарё вилояти ҳокими охирги 2 йилда Корея ва Хитойга бориб, бор йўғи 180 миллион долларлик 17 та лойиҳа бўйича шартнома қилган. Шундан ҳозирда 6 та лойиҳадаги ишлар тўхтаб қолган.

Ташрифларда ҳокимлар миллиард-миллиард долларлик лойиҳа таклифларини хорижий ҳамкорлар билан ишлаб чиқиб, уларни дастурга киритган бўлишига қарамай, лойиҳани юргизиш масаласини ўз ҳолига ташлаб қўйган.

Шу боис, бу лойиҳалар билан Инвестиция вазирлигининг ўзи шуғулланиши белгиланди.

Инвестиция вазирига тармоқ раҳбарлари билан бирга 41 та лойиҳа бўйича барча ҳисоб-китобларни қилиб, лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиб, хорижий инвесторлар ва молия институтларига тақдимот қилиш ва амалий ишларни бошлаш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?