«Афросиёб» электрпоездлари қатнови жадвали ўзгартирилиши мумкин

02:39 24 Июль 2024 Жамият
313 0

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тезюрар поездларнинг эрталабки қатнов вақтини ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ хабар берди.

Қайд қилинишича, бу хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларнинг тарихий шаҳарларда узоқроқ бўлишини таъминлаш мақсадида амалга оширилиши мумкин.

«Афросиёб» электропоездлари эрталабки қатнови вақтини 1 соат олдинга суриш таклиф қилинмоқда.

Жумладан:

- Тошкент – Қарши йўналишида поезднинг амалдаги жўнаш вақти соат 7:24, таклиф қилинаётган вақт – 6:24;

- Тошкент – Самарқанд, амалдаги жўнаш вақти 7:47, таклиф қилинаётган вақт – 6:47;

- Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:23, таклиф қилинаётган вақт – 7:23;

- Тошкент – Бухоро, амалдаги жўнаш вақти 8:50, таклиф қилинаётган вақт – 7:50.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?