Афғонистонда «Толибон» ва жиноий тўда ўртасидаги тўқнашувда 17 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида «Толибон» ва қуролли шахслар ўртасидаги тўқнашувда камида 17 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
«Ҳирот вилоятидаги касалхонага етти нафар бола, уч аёл ва етти эркак, жами 17 кишининг жасади олиб келинган. Уларнинг барчаси ўқотар қуроллар жароҳатидан вафот этган», дейилади хабарда.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Қори Саид Хостининг айтишича, «Толибон» махсус кучлари Ҳиротда одам ўғирлаш билан шуғулиб келган жиноий тўдага қарши амалиёт ўтказган.
«Толибон» кучлари жиноятчилар жойлашган уйни ўраб олган, натижада отишма содир бўлган. Хостининг сўзларига кўра, махсус кучлар уч нафар жиноятчини йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Ҳирот полицияси маълумотига кўра, тўқнашув якшанба куни тушда бошланган ва тахминан икки соат давом этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг