Адирободлик фуқаролар нимадан норози эди?
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Жиззах вилояти, Зарбдор тумани «Адиробод» ҚФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаати келиб тушди.
Унда фуқаролар маҳаллада аҳоли учун газ, ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш, поликлиника ва ижтимоий объектлар йўқлигидан норозилик билдиришган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олингач, Соғлиқни сақлаш вазирлиги орқали «Адиробод» ҚФЙда жойлашган собиқ ҚВП биноси оилавий шифокорлик пункти сифатида қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирда ушбу муассасада ишловчи шифокор ва патранаж ҳамширалар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиб келишмоқда.
Ичимлик суви билан боғлиқ муаммо ўрганилганда эса ҳозирда «Адиробод» ҚФЙ аҳолисига марказлашган ичимлик суви график асосида берилиши, ушбу маҳалладаги янги қурилган хонадонлар ичимлик сувини ташиб истеъмол қилишлари маълум бўлди. Ушбу муаммони ҳал этиш мақсадида «2021 — 2025 йилларга мўлжалланган туман марказлари кесимида ичимлик суви таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш дастурининг йиғма параметрлари» ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг тегишли қарорига асосан «Адиробод» ҚФЙга жами 1176,0 млн. сўм маблағ ажратилиши ҳисобига 2 км. янги ичимлик суви тармоқларини қуриш бўйича 2022 йил дастурига таклифлар киритилди.
Қишлоқ фуқаролар йиғинидаги газ муаммоси ўрганилганда, бу жой табиий газ етказиб бериш қийин ҳудудлар бўлгани сабабли, ушбу ҳудуд суюлтирилган газга мослаштирилгани ҳамда «Зарбдортумангаз» таъминоти бўлими томонидан аҳоли суюлтирилган газ билан таъминланиб келинаётгани аниқланди.
"Халқ сўзи".
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг