Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан учрашди
Фото: Ташқи ишлар вазирлиги
2021 йилнинг 27 ноябрь куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён билан учрашди.
Мулоқот чоғида турли йўналишдаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Икки давлатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга қаратилган ҳудудлараро транспорт-логистика лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Афғонистон инқирозини ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, шунингдек, мамлакатга инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатилиши муҳимлиги қайд этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг