28 ноябрь куни Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади
Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қирғизистон Республикаси парламенти сайловида иштирок этади.
Ўзбекистон делегацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, шунингдек ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссиялари таркибида сайловларни мониторинг қилади.
Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича Марказий комиссияси томонидан берилган маълумотга кўра, Қирғизистон Республикаси парламентига сайловлар сўнгги ўн йил ичида илк бор аралаш тизим асосида ўтказилади. Хусусан, 54 нафар депутат пропорционал, 36 нафари мажоритар тизим бўйича сайланади.
Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенеш депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий ташкилий-амалий чора-тадбирларнинг календарь режасига мувофиқ, 28 ноябрь куни овоз бериш соат 08-00дан 20-00 гача давом этади. Сайлов натижалари жорий йил 18 декабрь кунигача эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг