1 млрд. сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди — Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг масофавий мониторинг тартибидаги ўрганишларида умумий қиймати 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган учта давлат харидида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Жумладан:
➖ Тошкент шаҳар 5-сонли юқумли касалликлар клиник шифохонаси буюртмачилигида жорий йилнинг 30 январь куни иссиқ овқат билан таъминлаш бўйича аутсорсинг хизмати юзасидан ўтказилган
432,0 млн сўмлик;
➖ Чапқирғоқ-Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси буюртмачилигида жорий йилнинг 9 февраль куни электродвигатель харид қилиш юзасидан ўтказилган 79,9 млн сўмлик;
➖ Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси буюртмачилигида жорий йилнинг 14 февраль куни Тхтруба ва лист сотиб олиш юзасидан ўтказилган 533,2 млн сўмлик давлат харидларида
Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принципи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомнинг бир қатор талаблари бузилишига йўл қўйилган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш баённомаларини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга Агентликнинг тақдимномалари киритилди.
Агентликнинг тақдимномаларига биноан юқоридаги давлат харидлари бўйича харид комиссиясининг баённомалари бекор қилиниши таъминланди.
Шунингдек, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг