1 майдан бошлаб патентсиз мигрантлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Россияда бўлиб турган фуқароларимизга ҳуқуқий мақомни тиклаш учун жуда кам вақт қолгани ҳақида огоҳлантириш берди. Бу ҳақида агентлик Telegram каналида маълум қилинди.
Унга кўра, 2025 йил 30 апрель куни Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги 1126-сон Фармони билан берилган имкониятлар, ҳуқуқий мақомга эга бўлиш учун берилган муддат тугайди.
Ушбу фармон хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия ҳудудида қонуний қолиш асосларини йўқотган тақдирда, ўз ҳуқуқий мақомини тартибга солиш имкониятини тақдим этади. Агентлик Россияда патент олмаган фуқароларимизни ҳуқуқий мақомни тиклаш учун оз вақт қолгани ҳақида огоҳлантирмоқда.
Маълум бўлишича, 2025 йил 1 майдан бошлаб, ҳуқуқий мақомини тартибга солмаган шахсларга нисбатан чиқариб юбориш ва келажакда Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилади.
Россия ҳудудида қонуний қолиш ҳуқуқини берувчи тегишли рухсатнома ҳужжатларини олиш учун Россия ИИВнинг ҳудудий органларига, Россия ИИВ ФГУП «ПВС» филиалларига ёки Москва шаҳридаги ГБУ ММС «Сахарово»га мурожаат қилиш сўралади.
«Шунингдек, қонунбузарликка йўл қўйган ва ҳуқуқий мақомини тартибга солишни истамаган хорижлик фуқаролар Россия Федерациясини мустақил равишда тарк этиши учун ҳам атиги 5 ҳафтага яқин вақт қолганлигини эслатиб ўтамиз», — дейилади агентлик хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг