Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз — Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди
Бугун АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева мазкур масала юзасидан тушунтириш берди.
«Бу саволга бир нечта жавоб бор:
Аҳоли орасида ниқоблар тақилмай қўйилгани — бу инфекцияни одамдан одамга юқиш учун жуда қулай шароит, яъни ҳозир кунлар иссиқ, ҳаво қуруқ — вируснинг ҳавода ҳаракатланишига тўсқинлик йўқ ва у бемалол инсонларнинг юз ва қўл терисига ёки кўз шиллиқ қаватига, бурундан нафас оламиз — ҳаводаги вирус бурун шиллиқ қаватига ёки томоққа тушади ҳамда ҳужайра ичига кириб, касаллик чақиришга имконият қидиради;
Қўлларни совунлаб ювмай қўйдик ёки спиртли антисептиклардан фойдаланмай қўйдик — бу эса қўл терисига тушган вируснинг тозаланмаслигига, қўллар кўз, бурун ё оғизга теккизилганда вирус организмга тушади, натижада бу касаллик чақиришни янада кучайтиради;
Ижтимоий масофани сақламай қўйдик — яъни жуда кўп тўй-ҳашамлар, туғилган кунлар ва одамлар тўпланиши мумкин бўлган кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юбормоқдамиз. Бу каби кўнгилочар тадбирларда:
● бир оила аъзоларидан ташқари бир неча оилалар ва одамлар сони 30 дан ортиб кетмоқда;
● тадбирлар ёпиқ жойларда, умумий сиғимдан 50% дан ортиқ одамлар иштироки кузатилмоқда, яъни агар 100 кишилик тўйхонада тадбир бўлса, талаб бўйича 50 кишидан ортмаслиги керак, лекин бугунги кунда тўй-ҳашамларда 100-150 тадан одам иштирок этмоқда;
● бундай кўнгил очар тадбирларга ҳеч ким олдиндан ПСР-тестини топширмайди ва келаётган меҳмонлардан тест натижаси сўралмайди;
● келаётган меҳмонларни тана ҳарорати ўлчанмайди;
● ниқоблар тақилмайди ва спиртли антисептиклар билан тез-тез қўллар ишлов берилмайди.
Ахир биз тўй-ҳашамларга кўнгил очиш учун борамиз, унда овқатланиш керак, инсонлар кўнгил очмоқчи бўлгандан кейин узоқ давом этувчи суҳбатлар ва мулоқотлар бўлади. Буларнинг ҳаммаси — коронавирус тарқалишига катта замин яратмоқда», деди Севара Убайдуллаева.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- АҚШ молия вазири компьютерига хакерлар ҳужум қилди
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ислам Махачевга Арман Царукян рақиблик қила олмайди. «UFC 311» олдидан содир бўлган нохуш хабарнинг барча тафсилотлари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг