Тошкентдаги асосий кўчалардан бири вақтинча ёпилди

18:20 16 Октябр 2025 Жамият
282 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрида гастрономик-кўнгилочар фестиваль ўтказилиши муносабати билан Тарас Шевченко кўчасининг айрим қисмлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача, шунингдек, Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисми 16 октябрь соат 16:00 дан 20 октябрь соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилган.

Ҳокимлик ноқулайликлар учун узр сўраб, кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланишни тавсия қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?