Вазир жасорат кўрсатган талабани тақдирлади
Фото: Олий таълим вазирлиги
Янги ҳаёт туманида боланинг ҳаётини сақлаб қолган Тошкент кимё-технология институти талабаси Муҳриддин Илашов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов томонидан тақдирланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, бугун, 18-октабр куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Муҳриддин Илашовга унинг мардлиги ва фидойилигини эътироф этиб, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғасини топширган.
Вазир ёш қаҳрамоннинг бу иши нафақат ўзи таълим олаётган институт, балки барча ёшлар учун ибрат бўлишини таъкидлаб, ёшларда инсонпарварлик, ватанпарварлик ва жасорат туйғуларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 16-октабр куни Янгиҳаёт туманида ТКТИ талабаси Муҳриддин Илашов 4-қават балконида осилиб қолган болани жасорат билан қутқариб, унинг ҳаётини сақлаб қолган эди.
Талаба йигитнинг таъкидлашича, у 5-қаватдан 4-қават балконига тушганида бир нафар эмас, уч нафар бола бўлганини кўрган ва уларнинг барчасини хавфсиз хонага олиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг