Шавкат Мирзиёев Иордания Сенати Раисини қабул қилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 февраль куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Сенати Раиси Файсал Ақиф Мисқал ал-Фаёз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг самимий саломи ва тилакларини етказди.
Ўтган йили Самарқандда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Иордания кенг қамровли шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Икки томонлама алоқалар ва алмашинувлар фаол тус олгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.
Парламентларда ташкил этилган “дўстлик гуруҳлари” ишини “йўл харитаси” асосида фаоллаштириш, уларнинг давлат раҳбарлари ўртасида эришилган келишувларнинг самарали амалга оширилишини таъминлашдаги ролини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Савдо, саноат кооперацияси, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, жорий йилда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилиши ва етакчи компаниялар бизнес форумини натижадор қилиб ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг