Андижонда тадбиркорлар томонидан 336 миллион сўмлик «свет» ва газ ўғирланди

16:22 16 Октябр 2025 Жамият
330 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булоқбоши тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган терговга қадар текширув давомида ЯТТ «М.О.» «Қумгузар» МФЙ ҳудудидаги ҳаммомида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 169,4 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.

Шу каби яна бир ҳолат, департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.

Унга кўра, «Ф.Ҳ.» оилавий корхонаси масъул шахслари меҳмонхона биносида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 166,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?