Ўқитувчилар учун B2 даражали сертификат мажбурий бўлади, айрим TESOL ва TEFL сертификатлари энди имтиёз бермайди
Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор имзоланди. Бу ҳақида «Таълим назорати» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, ушбу қарор беш бобдан иборат бўлиб, 3-боби имтиёзлар тақдим этилиши икки қисмга ажратилган, булар:
- Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим учун;
- Олий таълим учун.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим учун қуйидаги сертификатлар қўшилган:
- International Test of English Proficiency (iTEP Academic — Plus) — B2, C1 ва C2 даражалари;
- Aptis ESOL for Teachers — B2 ва C1 даражалари;
- TELC (немис тили) — Deutsch B2, Deutsch C1 ва Deutsch C2 даражалари.
Шунингдек, эндиликда Teaching Knowledge Test (TKT), Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL) ҳамда Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари хорижий тиллар ўқитувчиларини ишга қабул қилиш жараёнида инобатга олинмайди.
Эндиликда умумий ўрта таълим муассасаларига хорижий тиллар ўқитувчилари лавозимларига ишга янги қабул қилинаётган талабгор камида B2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги сертификатга эга бўлиши лозим.
Барча Teaching English for Speakers of Other Languages (TESOL), Teaching English as a Foreign Language (TEFL), Teaching English as a Second Language (TESL) сертификатлари ўқитувчи (тренер) билан камида 100 контакт соат шуғулланиши ва камида 40 соатлик ўқитувчи-педагогик амалиётини қамраб олиши, бунда амалиёт қисми инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши зарур. Инструктор томонидан кузатилиб баҳоланиши тасдиқланмаган TESOL,TEFL, TESL сертификатларига имтиёз тақдим этилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг