Республика товар-хом ашё биржасига янги раис тайинланди

Асадулла Қаюмов «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақида «ЎзА» хабар берди.
Билдирилишича, Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Ўролович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қўмитадаги амалий фаолиятини якунлаган.
Асадулла Қаюмов ўз фаолиятини 2007 йилда Қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. Шунингдек, 2022-2025 йилларда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Жумладан, Асадулла Қаюмов фаолияти давомида «Рақобат тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилиниши ва такомиллаштирилишига муносиб ҳисса қўшган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг