А Серия. «Рома» «Верона»ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Италия чемпионатининг 33-турида «Рома» ўз майдонида «Верона»ни қабул қилди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов баҳснинг 4-дақиқасида тезкор гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шомуродов керакли вақтда керакли жойда пайдо бўла олди ҳамда Соуленинг узатмасидан сўнг тезкор гол урди. Шундан сўнг майдонда ҳисоб ўзгармади, ўзбекистонлик футболчи 80 дақиқада захирага олинди.
Элдорнинг ягона голи римликларга муҳим 3 очкони тақдим этди ва жамоани Чемпионлар лигаси йўлланмасига бир қадам яқинлаштирди. Ҳозирда «Рома» очколари сонини 57 тага етказиб, 6-ўринга чиқиб олди. «Верона» эса 32 очко билан 14-поғонада бормоқда.
Айтиш жоиз, Ўзбекистон МТЖ аъзоси мазкур учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. У ўйин сўнгида журналистга интервью берар экан, жамоасининг ЧЛга чиқишини жуда исташини таъкидлади.
«Биз Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишни жуда хоҳлаймиз ва бунга эришиш учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишимиз керак. Мураббий бу ўйин осон бўлмаслигини айтганди, лекин биз уддаладик, бунда мухлисларнинг роли катта бўлди, улар стадионда ажойиб муҳит яратишди. Улар бизга жуда катта ёрдам беришмоқда» дейди у.
Маълумот учун, 29 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи жорий мавсумда 32 та беллашувда иштирок этиб, 7 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг