Татаристонда оғир касалликка чалинган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Татаристонда оғир касалликка чалинган юртдошимиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Унда айтилишича, 1968 йилда туғилган Х.И. вақтинча ишлаш учун Татаристонга келган. Иш жараёнида соғлиғида кузатилган жиддий муаммолар туфайли у Татаристон шифохонасига ётқизилган. Бемор Ўзбекистонга қайтаришларини сўраб, мамлакатимизнинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилган.
Мазкур мурожаат асосида Бош консулхона ходимлари ватандошимизни Ўзбекистонга қайтаришга қаратилган тиббий тайёрлов жараёнларни шифокорлар билан ҳамкорликда мувофиқлаштириб, зарур консуллик-ҳуқуқий ва амалий ёрдамни қисқа вақт ичида якунлаган.
Ўзбекистон Бош консулхонаси, «Uzbekistan airways» миллий авиакомпанияси ваколатхонаси ва Миграция агентлиги вакили билан биргаликда фуқаро Х.И.нинг «Қозон–Тошкент» авиайўналиши бўйича оиласи бағрига соғ-саломат қайтиб келишини таъминлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистон дипломатлари саъй-ҳаракатлари билан Россиянинг Владивосток шаҳрида оғир тан жароҳати олган ватандошимиз ҳам ватанга қайтарилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг