Сибир дарёларини Марказий Осиёга йўналтириш таклиф қилинмоқда

14:50 30 Март 2025 Сиёсат
285 0

Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманқулов Сибир дарёлари сувини Марказий Осиёнинг қурғоқчил ҳудудларига йўналтириш ташаббусини илгари сурди. Бу ҳақида «24KZ» нашри маълумот берди.

Унга кўра, Марат Иманқулов Бишкекда ўтказилган сувдан фойдаланиш муаммоларига бағишланган тадбирда Сибир дарёларидан сувни Марказий Осиёнинг қурғоқчил ҳудудларига йўналтириш кераклиги ҳақида сўз очган.

«Қирғизистон Республикаси Қозоғистонга сув етказиб бериш бўйича ўз мажбуриятларини бажариб, унинг тақчиллигини камайтиришга ва шу орқали Орол денгизини аввалги ҳолатига қайтаришга ёрдам бермоқда.

Бу дарё ирмоқларининг барқарорлигини таъминлаган аввалги иқлим шароитларини тиклаш имконини беради», — дейди Иманқулов.

Маълумот учун, ушбу лойиҳа илк марта 1920 йилларда СССР даврида ишлаб чиқилган бўлиб, Иртиш, Об ва Тобол дарёларининг сувини Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Тожикистонга етказиб, қурғоқчилик ва Орол денгизининг қуришининг олдини олиш мақсад қилинган эди, аммо юқори харажатлар ва экологик хавфлар туфайли лойиҳа амалиётга кўчмаган.

Ҳозирги сув танқислиги шароитида лойиҳани қайта муҳокама қилиш зарур эканлиги таъкидланган. Замонавий қувур тизимлари орқали сувни йўналтириш экологик таъсирни камайтириш ва янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради, деб қўшимча қилган Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?