Хусусий клиникада бурун операциясини ўтказган департамент ходими вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган хусусий клиникада бурунини операция қилдирган 33 ёшли прокуратура ходими вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълумотларга кўра, эркак Фарғонадаги хусусий клиникалардан бирига бурун суягини операция қилдириш учун ўз оёғи билан кирган, бироқ қайтиб чиқмаган. Операция соат 18:00 да бошланган, 22:30 да эса беморнинг вафот этгани маълум бўлган.
Ҳозирда ходимнинг вафоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Маълумот учун, марҳум М.М. Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Фарғона вилояти бошқармаси тезкор бўлими тезкор вакили лавозимида ишлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг