Хитойдан сўнг АҚШ ва Филиппин пиёдалар машғулотини бошлади

Фото: AFP
Аввал хабар берганимиздек, шу кунлар Хитой Тайвань атрофида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда.
Тайвань мудофаа вазирлиги мамлакат ҳудудини ўраб турган Хитойнинг 153 та самолётни аниқлаган. 90 та самолёт Тайваннинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасида топилган. Ҳарбий самолётлар фаоллигининг ўсиши сешанба куни эрталаб бошланган ва Хитойнинг ушбу уруш ўйинлари орол ҳамда бутун минтақа билан кескинликни оширган.
Пекин душанба куни Тайванни ўраб олиш учун қирувчи самолётлар, дронлар, ҳарбий кемалар ва қирғоқ қўриқлаш кемаларини жойлаштирди. Тайпей бунга жавобан тегишли кучларни жўнатиб, четдаги оролларни қўриқлаш учун шай ҳолатга келтирганини маълум қилган эди.
Хитой Тайванни ўзининг бир қисми, деб билади ва уни қўлга киритиш учун ҳеч нарсадан қайтмаслигини айтиб келади. Тайвань президенти Уильям Лай Пекин Тайванга вакиллик қилишга ҳаққи йўқлигини ва аннекция ёки босқинга қарши туриш мажбуриятини эълон қилди.
АҚШ мудофаа вазирлиги Хитойнинг ушбу ҳарбий машғулотларини “масъулиятсиз, номутаносиб ва беқарорлаштирувчи” деб қоралади. Шунингдек, сешанба куни АҚШ ва Филиппиннинг минглаб денгиз пиёдалари Филиппинда 10 кунлик қўшма машғулотларни бошладилар. Бу ҳам Хитой билан баҳсли ҳолат уйғотади. Машқлар Тайвандан 800 км узоқликда жойлашган Филиппиннинг асосий ороли — Лузоннинг шимолий қирғоқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг