Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраисини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати
Кеча, 25 сентябрь куни Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Саудия Ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси, "ACWA Power" компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайянни қабул қилди.
Саудия Арабистони компаниялари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари "ACWA Power" билан кенг кўламли лойиҳаларни амалга оширишда муваффақиятли ҳамкорлик қилинаётгани, Саудия Арабистони сармоясини мамлакатимизга жалб этишда компания муҳим ўрин тутаётганини таъкидлади.
Энергетика, транспорт, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иссиқлик таъминоти тармоқларини модернизация қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби йўналишларда қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг