Шавкат Мирзиёев Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини нишонлашга оид қарорни имзолади

18:32 19 Август 2024 Сиёсат
273 0

Фото: Президент Матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги Қарорни имзолади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Телеграм канали маълум қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади. Тадбирни юқори савияда нишонлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастури ҳам ушбу қарорга кўра тасдиқланди.

Биринчидан, Имом Термизийнинг «Аш-Шамоил ал-Муҳаммадийя» ва «Сунани Термизий» асарларини мотуридийлик ақидаси ва ҳанафийлик мазҳабига таянган кўп жилдлик академик таржима ва шарҳини тайёрлаш ҳамда уларни нашр этиш белгиланди.

Иккинчидан, 2024 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ҳамда конференция доирасида Термиз шаҳрида «Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш режаси тасдиқланди.

Учинчидан, 2024 йил сентябрь-октябрь ойларида Термиз давлат университети ва Ўзбекистон халқаро ислом академиясида «Термизий алломаларнинг илмий-маънавий мероси: ўтмиш ва бугун» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ҳамда Имом Термизий ҳаёти ва илмий фаолиятига оид илмий мақолалар танлови ўтказилади.

Бундан ташқари, ушбу қонун билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига имом-хатиблар ва диний таълим муассасалари талабалари ўртасида «Имом Термизий асарлари бўйича ҳадислар билимдони» танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш тавсия этилди.

Аввалроқ, қайси соҳада махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони энг кўп эканлиги ҳақида хабар берилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?