Қайси соҳада махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони энг кўп?

«Фискал таҳлиллар» портали Ўзбекистонда махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар ҳақида маълумотларни очиқлади.
Маълум бўлишича, 2024 йил 1 август ҳолатига махсус рўйхатдан ўтган ҚҚС тўловчилар сони 196 минг 702 тани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 % кўп деганидир.
«Фискал таҳлиллар» порталининг қайд этишича, энг кўп ҚҚС тўловчилар савдо соҳасида ҳисобланади. Маълум бўлишича, савдо секторида 63,6 минг та, қишлоқ хўжалиги 47,3 минг та ва саноат соҳасида 27,2 минг та қўшимча қиймат солиғини тўловчи шахслар рўйхатга олинган.
ҚҚС тўловчиларининг юқори ўсиш суръатлари транспорт соҳасида кузатилган. Буни ушбу соҳанинг 17,3% ўсганлиги энг юқори натижа бўлса, хизмат кўрсатиш соҳасида 10,5% юқорилашиш кузатилган. Кучли учликни эса ахборот ва алоқа соҳасида бўлиб, бу ўсиш 8,7% ни ташкил этмоқда.
Аввалроқ, тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган қонунбузарлар қўлга тушганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг