Иштихон ва Тойлоқда 6 минг 754 дона қалбаки ёрлиқли алкоголь маҳсулотлари савдоси тўхтатилди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Иштихон ва Тойлоқ туманлари бўлимлари қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотаётган савдо дўконлари фош этилди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Иштихон туманининг Тупори маҳалласи ҳудудидаги «Ж.Б.» оилавий корхонасининг савдо дўконида умумий баҳоси 243,8 миллион сўмлик 87 турдаги жами 5 минг 886 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 43 турдаги 2 035 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида мусодара қилиб олинган.
Яна бир ҳолат Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ворсин маҳалласи ҳудудидаги «А.» МЧЖга қарашли савдо дўконида 79 турдаги жами 868 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 10 турдаги 150 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг