Андижондаги ноқонуний майнинг-ферма давлат ва жамият манфаатларига 133,2 миллион сўм зарар етказди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими туманда «Майнинг ферма» ташкил этган хонадонни аниқлади. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати маълум қилди.
Маълум бўлишича, Департамент ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.А. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, «Қорақалпоқ» МФЙдаги хонадонида 14 та тўпламдаги «Bitmain» майнинг крипо-активлари қурилмаларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри улаб, давлат ва жамият манфаатларига 133,2 миллион сўм зарар етказганликлари аниқланган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент вилоятида «Майнинг ферма» ташкил этган шахслар аниқланганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг