“Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда экология йўналишлари муҳокама қилинди

Муҳокамада сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари, доимий комиссия раислари, Қўмита Экспертлар кенгаши аъзолари, тегишли идоралар масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

17:39 21.01.2026
Тошкент ва Фарғонада наркожиноятчилар қўлга олинди

Икки ҳудудда наркожиноятларга қарши ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 4 килограмм «ажал оғуси» аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.

16:04 21.01.2026
Риштонда Европадан келтирилган қулупнай нави пишди

Туманнинг “Қошқайрон” МФЙда икки йилдан буён Европадан келтирилган ва совуққа чидамли янги қулупнай навларидан мўл ҳосил олинмоқда.

15:05 21.01.2026
Наманган костюм шимлари Европа бозорида сотилмоқда

Азалдан ҳунармандчилик, айниқса, чеварчилик соҳасида бой тажрибага эга бўлган гуллар шаҳри енгил саноатчилари томонидан тикилаётган бежирим кийимлар дунё бозорида муносиб ўрин топиб бормоқда.

14:21 21.01.2026
Украиналиклар метро туннелида жон сақламоқда

Россиянинг Киевга ҳужумларидан сўнг 5600 тадан кўп уй -14 даража совуқда иситилмасдан қолмоқда.

13:51 21.01.2026
Сирдарёда Корея билан янги ҳамкорлик йўналишлари очилади

Корея Республикасининг пойтахти — Сеул шаҳрида ўтказилган “Сирдарёда бизнес қилинг” бизнес-форуми доирасида Сирдарё вилояти делегацияси Кореянинг қатор нуфузли компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

13:06 21.01.2026
Самарали дипломатия мактаби

Президентимизнинг ташқи алоқаларга доир ташаббуслари туфайли Ўзбекистон халқаро сиёсатнинг янгича моделини яратмоқда

12:10 21.01.2026
«Реал Мадрид»дан йирик ғалаба, «Манчестер Сити»дан сенсацион натижа

Европа чемпионлар лигаси мусобақасининг 7-тур ўйинлари старт олди.

10:07 21.01.2026
Рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича устувор вазифалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев рақамли технологияларни ривожлантириш соҳасида эришилган натижалар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган устувор вазифаларга бағишланган тақдимот билан танишди.

21:01 20.01.2026
Мурожаатномада белгиланган вазифаларни жойларда бажаришда парламентнинг ўрни муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 20 январь куни Сенатда Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

20:37 20.01.2026
Соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

20:22 20.01.2026
Спорт соҳасидаги ишлар сарҳисоби ва устувор вазифалар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев спорт соҳасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар, йирик мусобақалар натижалари ҳамда 2026 йил учун мўлжалланган вазифалар юзасидан тақдимот билан танишди.

18:04 20.01.2026
Фарғонада тоғ орасидаги дара йўлда «Captiva» ағдарилиб кетди. Қурбон бор

Воқеа 19 январь куни Фарғона тумани ҳудудидаги транспорт воситалари ҳаракатланишига мўлжалланмаган кичик дара йўлида юз берган.

14:06 20.01.2026
Қўмита мажлисида «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонун дастлабки тарзда муҳокама этилди

Жорий йилнинг 19 январь куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

19:08 19.01.2026
Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларининг бориши кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

18:22 19.01.2026
Навоийда яна автобус ағдарилиб кетди

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар фуқаро жабрланган. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

17:05 19.01.2026
Нукусга дастлабки электробуслар етиб келди

Нукус шаҳри қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифати янги босқичга кўтарилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан шаҳар жамоат транспорти паркини янгилаш ва соҳага замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда.

13:52 19.01.2026
Сурхондарёда Хитой сармоясига йўл очилди

Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Хитой Халқаро коммуникация маркази ҳамда “JDB Group Limited” компанияси вакилларини қабул қилди.

13:06 19.01.2026
Ўзингники беминнат...

Навоий шаҳридаги “Navpromlitmash” МЧЖ мамлакатимиз саноатида сервис ва хизмат кўрсатишга ихтисослашган корхоналардан бири ҳисобланади.

13:02 19.01.2026
“Бегобод” МФЙда иш бошлаган IT марказда жорий йилда 200 нафардан зиёд ёшларнинг рақамли билим ва кўникмалари оширилади

Айни пайтда Фарғона вилоятининг ҳар бир шаҳар-туманида биттадан маҳалла танлаб олинган бўлиб, белгиланган режа асосида жаҳон андозалари даражасида IT шаҳарча ҳамда рақамли таълим марказлари қурилиши ишлари жадал давом этмоқда.

12:47 19.01.2026