Тошкент ва Фарғонада наркожиноятчилар қўлга олинди
Видеодан кадр
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида наркожиноятларга қарши ўтказилган тезкор тадбирларда қарийб 4 килограмм «ажал оғуси» аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда пойтахт ИИББ ходимлари ҳамкорлигида Бектемир тумани ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда «закладка» қўйишни режалаштирган 33 ёшли шахс ушланган. Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида доимий рўйхатда турувчи ушбу фуқаронинг ёнида 6 гр «гашиш» ва 5 гр «мефедрон» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, у устачилик қилаётган Тошкент вилоятининг Тошкент туманидаги янги қурилаётган ҳовли уй кўздан кечирилганда, бу ердан жами 1,7 кг «гашиш» ва 500 гр «мефедрон» топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, мазкур шахснинг доимий истиқомат қилувчи Зафаробод туманидаги уйида ҳам 800 гр «мефедрон» синтетик наркотик моддаси аниқланган.
Билдирилишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Фарғона вилоятида қайд этилган ҳолатда эса, Қўштепа тумани томон ҳаракатланаётган «Spark» русумли автотранспорт воситаси ДХХ ва ИИО ходимлари ҳамкорлигида Тошлоқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Қўштепа туманида яшовчи, 18 яшар фуқарога тегишли болалар сумкасида Қирғизистондан келтирилган 969 гр «гашиш» моддаси борлиги маълум бўлган. Терговга қадар текширув давомида ажал оғусининг ҳақиқий эгаси Фарғона шаҳрида яшовчи 19 ёшли шахс экани аниқланиб, у ҳам қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг