Наманган костюм шимлари Европа бозорида сотилмоқда

14:21 21 Январь 2026 Жамият
238 0

Азалдан ҳунармандчилик, айниқса, чеварчилик соҳасида бой тажрибага эга бўлган гуллар шаҳри енгил саноатчилари томонидан тикилаётган бежирим кийимлар дунё бозорида муносиб ўрин топиб бормоқда. Улардан бири – яқин йигирма йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган “Асрор текстил” корхонаси ўзининг “De Mаretti” бренди остидаги костюм шимларини Европа давлатларига ҳам экспорт қилаётир.

- Якунланган йилда 4,5 миллион доллар миқдорида ташқи савдо амалларини бажардик, -дейди бош менежер Ойбек Абдуллаев. – Хорижий харидорларимиз орасида МДҲ давлатларидан ташқари Франция, полшалик ҳамкорларимиз ҳам бор.

Бугунги кунда вилоят тикувчилик корхоналари ўртасида пешқадамлик қилаётган “Асрор текстил”да 400 дан ортиқ меҳнатчи иш олиб бормоқда. Яқинда фаолиятни янада кенгайтиришга хизмат қиладиган навбатдаги лойиҳа ижросига киришилди. Унга кўра, 10 миллиард сўмлик ҳажмда технологик янгиланиш ҳисобига қувватлар икки баробар оширилади, ишловчилар сони яна 200 кишига кўпаяди. Йирик тадбиркорлик субъекти навбатдаги ҳаракатни жорий йил якунига қадар тугаллашни режалаштирган.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер