Мурожаатномада белгиланган вазифаларни жойларда бажаришда парламентнинг ўрни муҳокама қилинди

20:37 20 Январь 2026 Сиёсат
236 0

Жорий йилнинг 20 январь куни Сенатда Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ҳамкорлигида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вилоят кенгаши вакиллари, сенаторлар, мутахассислар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга ва мамлакатимиз халқига йўллаган Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти, унда белгиланган устувор вазифалар ҳамда уларни амалга оширишда вакиллик органларининг ўрни ва масъулияти атрофлича муҳокама қилди.

Муҳокама жараёнида сенатор Малика Кодирхонова Мурожаатномада кўтарилган долзарб масалаларга тўхталиб, давлат дастурлари ва ислоҳотларни амалга оширишда маҳаллий вакиллик органларининг фаол иштирокини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича белгиланган вазифаларни жойларда самарали ижро этиш ҳақида ҳам фикр юритилди.

Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда қабул қилинаётган қарорлар ижросини таъминлашда парламент назорати механизмларидан самарали фойдаланиш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?