Зўрлаш жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган шахс Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
Оғир жиноятларни содир этганликда айбланиб, Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган шахслар хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга келтирилди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Унда айтилишича, зўрлаш жиноятини содир этгани учун Интерпол орқали халқаро қидирувда бўлган фуқаро Полшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.
Мазкур фуқаро Полша ҳудудида қўлга олинган ҳамда зарур тартиб талаблари амалга оширилиб, жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий Марказий Бюроси ходимларига топширилган.
Аввалроқ, шу йилнинг 7 сентябрь куни АҚШдан Ўзбекистонга ноқонуний миграцияга қарши курашиш тадбирлари доирасида мамлакатда ноқонуний равишда бўлган 39 нафар фуқаро депортация қилингани ҳақида хабар берилган эди.
Маълум бўлишича, ушбу депортация қилинган фуқаролар орасида Интерпол каналлари орқали ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган жиноятчи ҳам бўлган.
«Жиноятчилар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига етиб келгач, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга етказиш ва содир этилган жиноятлар учун жавобгарликка тортиш учун Интерпол Миллий марказий бюроси ва Республика Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кутиб олинди», — дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг